platina.uz
Жаҳон

Cloudflare хизматида глобал узилишлар кузатилди

Фойдаланувчилар Spotify ва Yandex Music мусиқа стриминг хизматлари, Х ижтимоий тармоғи, Аmazon ва ChatGPT бўйича муаммоларга дуч келди. 

Cloudflare хизматида глобал узилишлар кузатилди

Cloudflare хизматида глобал узилиш туфайли Х, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди. Бу ҳақда Downdetector хабар берди.

Хабарларга кўра, энг йирик ҳостинг провайдерларидан бири бўлган Cloudflare узилишларга дуч келди. Фойдаланувчилар Spotify ва Yandex Music мусиқа стриминг хизматлари, Х ижтимоий тармоғи, Аmazon веб-ресурслари ва Оpen AI'нинг сунъий интеллект хизматлари, шу жумладан, ChatGPT билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришган.

Узилишдан бироз олдин, Cloudflare барча веб-трафикнинг тахминан 20 фоизини бошқарадиган компания Сантягодаги маълумотлар марказида режали техник ишлар амалга ошириши ҳақида огоҳлантирган.

Фойдаланувчиларнинг шикоятларидан сўнг, Cloudflare бу муаммодан хабардор эканлигини ва техник муаммоларни ҳал қилиш устида ишлаётганини маълум қилди.

20 октябр куни эса Amazon Web Services катта узилишларга дуч келганди. Натижада Duolingo, Zoom каби хизматлар ишламай қолган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid