platina.uz
Жамият

Тошкент ҳавосини ифлослантирган иссиқхоналар жаримага тортилди

4869 объект, жумладан, 595 таси иссиқхона хўжаликлари, 2265 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 1998 саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари ўрганилган.

Тошкент ҳавосини ифлослантирган иссиқхоналар жаримага тортилди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 106 хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилган, 58 иссиқхона хўжалигига нисбатан маъмурий жарима қўлланилган.

Хусусан, Экология вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари 300 дан ортиқ мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар ташкил этган. Улар пойтахт ҳудудидаги иссиқхона хўжаликлари, саноат корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводлари ва бошқа йирик ишлаб чиқарувчи ҳамда ижтимоий соҳа объектларини тўлиқ хатловдан ўтказган.

Назорат тадбирлари натижасида 4869 объект, жумладан, 595 таси иссиқхона хўжаликлари (Тошкент вилоятида 381 та, Тошкент шаҳрида 214 та), 2265 та ижтимоий соҳа объекти ҳамда 1998 саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари ўрганилган.

Ўрганишлар давомида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилмаган ҳолатлар аниқланган. Хусусан, айрим хўжаликларда зарарли кимёвий, физик ва биологик таъсир кўрсатувчи моддалар ҳавога чиқарилган. Аниқланган ҳар бир қонунбузилиш ҳолати бўйича кескин чоралар кўрилди, уларнинг олдини олиш ҳамда камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган.

Шунингдек, 387 ҳолат бўйича экологик талабларига мувофиқлаштириш ҳамда плёнка, автошина ва ўсимлик қолдиқларини ёқилғи сифатида фойдаланмаслик юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари юборилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid