Пора билан ушланган Хонобод шаҳар собиқ судясига ҳукм ўқилди
У Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 25,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.

Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан жорий йилнинг 17 октябр куни эълон қилинган ҳукмига мувофиқ Хонобод шаҳар собиқ судяст Ю.Э. Жиноят кодекснинг 25, 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 25, 211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.
Унга 2,5 йил давомида мансаб лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шу йил май ойида Ю.Э. пора билан ушланиб, қамоққа олинганди. Судялар олий кенгаши хулосаси билан унинг судьялик ваколати тўхтатилганди.
