platina.uz
Жаҳон

Лувр музейидаги ўғирлик: яна бир ҳайратлантирувчи факт маълум бўлди

Музейнинг хавфсизлик тизими пароли жуда содда бўлган. Иқтисодий ва тарихий қиймати ўлчаб бўлмас даражада катта бўлган муассасага нисбатан бундай саёз муносабат кўпчиликни ажаблантирди. 

Лувр музейидаги ўғирлик: яна бир ҳайратлантирувчи факт маълум бўлди

Париждаги Лувр музейининг видеокузатув тизимига кириш учун парол "Лувр" бўлган.

Луврдаги ўғрилик воқеаси бошидан охиригача ҳайратлантирувчи ҳодиса бўлди. Қироллик ва императорлик заргарлик буюмларининг қиймати 88 миллион евролик бўлсада, ўғрилар томонидан бинога киришдаги усул — кран ишлатиш ва ойнани синдириш — соддалиги билан ажаблантирди.

Бунинг устига, бу иш куппа-кундуз содир бўлган. Ўғриликдан ярим ой ўтиб, иш бўйича янги маълумотлар эълон қилиниб, одамларни ҳайратга солмоқда. Сўнгги янгиликлар хавфсизлик компютер тизимларига оид.

Музейнинг технологик ҳимояси етарли эмаслиги аниқ кўриниб қолди. Франция газетаси "Liberation"нинг хабар беришича, Миллий Ахборот Хавфсизлиги Агентлиги 2014–2025 йиллар орасида ўтказилган бир нечта аудитларда кўплаб компютер муаммоларини аниқлаган. Кўплаб муаммолар мавжуд бўлса-да, уларнинг энг кўзга ташланадиганларидан бири шундаки, Луврнинг видеокузатув тизими пароли LOUVRE бўлган.

Аммо Луврнинг пароли ягона муаммо эмас эди.

Гап шундаки, Лувр дунёдаги энг нуфузли музейлардан бири ҳисобланади ва унинг ҳимоя тизими шу даражада заиф. Иқтисодий ва тарихий қиймати ўлчаб бўлмас даражада катта бўлган музейга нисбатан бундай саёз муносабат кўпчиликни ажаблантирди.

Миллий Ахборот Хавфсизлиги Агентлигининг кейинги текширувлари 2017 йилда ҳам шунга ўхшаш муаммоларни кўрсатган эди. 2025 йилга оид бошқа ҳисоботда эса видеокузатув ва кириш тизимларини назорат қилувчи "Sathi" хавфсизлик дастурини янгилаб бўлмаслиги қайд этилган. Умуман олганда, аудитлар компютер тизимлари эскирганлиги ва жиддий хавфсизлик муаммоларига эга эканлигини маълум қилган. Бу эса бундай даражадаги муассаса учун мутлақо ярашмайдиган ҳолат саналади.

Ўғрилик октябр ойида юз берди. Ўғрилар жами саккизта заргарлик буюмини — диадема, маржон, сирға ва тўқнағичларни олиб кетган. Уларнинг барчаси XIX асрга мансуб.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid