Кредит олишда янги тартиблар жорий этилади
Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди.

Банкдан кредит олишда жараёни бўйича янги талаблар жорий этилади.
Марказий банк тижорат банклари фаолиятини янада шаффоф ва адолатли қилиш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларда қўйиладиган минимал талабларни янгилади.
Янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади.
Кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун шартномани ўзгартириш ва енгиллик бериш тартиби белгиланади.
Банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди.
Мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди.
Омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилмоқда.
Янги нормалар 2026 йил 29 январдан кучга киради.