Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми 7,6 фоизга ўсди
2025 йилнинг январ-сентябр ойларидаги иқтисодий ҳолат ҳақида маълумот берилди. Экспорт ҳажми 33,3 фоизга ўсган.

Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳақида маълумот берилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан):
-ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,6 % га ўсди;
-саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 % га ўсди;
-қурилиш ишлари ҳажми 14,2 % га ўсди;
- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 11 % га ўсди;
- бозор хизматлари ҳажми 14 % га ўсди;
; ташқи савдо айланмаси ҳажми 22,9 % га ўсди;
-экспорт ҳажми 33,3 % га ўсди;
- импорт ҳажми 15,6 % га ўсди;
-қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 4,1 % га ўсди;
- асосий капиталга инвестициялар ҳажми 15,2 % га ошди.
2025 йил 1 октябрь ҳолатига 460,3 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда туғилиш даражаси сезиларли даражада камайгани айтилганди.
Жорий йилги кўрсаткич 2021 йилдаги миқдор билан солиштирилганда 52,3 минг кишига камайган.