platina.uz
Жаҳон

АҚШ давлат қарзи 38 триллион долларга етди

Бу рақам мамлакат балансида қарзнинг тобора тез суръатда ортиб бораётганини кўрсатади. Қарз юкининг вақт ўтиши билан ортиб бориши охир-оқибат инфляциянинг кўтарилиши ва харид қобилияти пасайишига сабаб бўлади. 

АҚШ давлат қарзи 38 триллион долларга етди

АҚШнинг давлат қарзи 38 триллион долларга етди — бу пандемиядан кейинги даврда энг тез тўпланган 1 триллион долларлик қарздир.

Федерал ҳукуматнинг фаолияти тўхтаб турган бир пайтда, АҚШнинг давлат қарзи кечаги кўрсатгичларга кўра, 38 триллион доллардан ошди.

Бу рақам мамлакат балансида қарзнинг тобора тез суръатда ортиб бораётганини кўрсатади. Бу, COVID-19 пандемияси давридан кейинги, қарзнинг энг тез триллион долларгача ошиш ҳолатидир — бу йил август ойида АҚШ давлат қарзи 37 триллион долларга етган эди.

Молия вазирлигининг сўнгги ҳисоботида келтирилишича қарз суммаси 38 триллион долларга етган.

Президент Жорж В. Буш даврида АҚШ Молия вазирлигида хизмат қилган ва Пенсилвания университетининг Penn Wharton Budjet директори Кент Сметтерс "Associated Press" ахборот агентлигига шундай деди: "қарз юкининг вақт ўтиши билан ортиб бориши охир-оқибат инфляциянинг кўтарилишига олиб келади, бу эса америкаликларнинг харид қобилиятини пасайтиради".

Ҳисобдорлик бўйича ҳукумат идораси давлат қарзининг ортиб бориши америкаликларга қандай таъсир қилишини баён этади — бунга ипотека ёки автомобил кредитлари каби нарсалар учун юқорироқ фоиз ставкалари, корхоналар инвестиция учун камроқ маблағга эга бўлиши туфайли пастроқ иш ҳақи, ҳамда товар ва хизматларнинг қимматлаши киради.

Сменерснинг айтишича, қўшимча инфляция жамланиб боради ва истеъмолчиларнинг харид қобилиятини емиради, натижада келажак авлодлар учун уй-жой сотиб олиш мақсадига эришиш тобора қийинлашади.”

Трамп маъмурияти ўз сиёсатини ҳукумат харажатларини камайтиришга ёрдам бераётганини ва мамлакатнинг улкан бюджет тақчиллигини камайтиришини айтмоқда. Молия вазирлиги расмийларининг янги таҳлилига кўра, апрель ойидан сентябрьгача бўлган даврда жами тақчиллик 468 миллиард долларни ташкил этган. Молия вазири Скотт Бессент чоршанба куни Х (собиқ Твиттер) платформасидаги постида бу 2019 йилдан бери энг паст кўрсаткич эканини айтди.

“Ўзининг дастлабки саккиз ойида Президент Трамп 2024 йилнинг шу даврига нисбатан харажатларни қисқартириш ва даромадларни ошириш орқали тақчилликни 350 миллиард долларга камайтирди,” — деди Оқ уй матбуот котиби Куш Десаи баёнотида. У, шунингдек, маъмурият кучли иқтисодий ўсишга, пастроқ инфляцияга, божхона тушумларига, пастроқ қарз олиш харажатларига ҳамда исрофгарчилик, фирибгарлик ва суиистеъмолликка қарши чоралар кўришга интилишини қўшимча қилди.

Қўшма Иқтисодий Қўмита ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йил давомида миллий қарз сонияда ўртача 69 713,82 долларга ошиб борган.

Питер Г. Петерсон жамғармаси раиси ва бош директори Майкл Петерсон баёнотида шундай деди:

“Ҳукумат ишдан тўхтаган бир пайтда қарзнинг 38 триллион долларга етгани — қонунчилар ўзларининг асосий молиявий мажбуриятларини бажармаётганининг сўнгги ташвишли белгиси.”

У, шунингдек, “Қарз ортиши билан фоиз тўловлари ҳам ошади, ва ҳозир улар бюджетнинг энг тез ўсаётган қисмига айланди. Сўнгги ўн йилликда биз фоиз тўловларига 4 триллион доллар сарфладик, аммо кейинги ўн йил ичида бу рақам 14 триллион долларга чиқади. Фоиз тўловлари келажагимиз учун муҳим бўлган давлат ва хусусий инвестицияларни сиқиб чиқаради, бу эса ҳар бир америкалик учун иқтисодиётга зарар етказади.” - дея қўшимча қилди.

АҚШ қарзи 2024 йил январь ойида 34 триллион долларга, июлда 35 триллион долларга, ва ноябрда 36 триллион долларга етган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid