АҚШ давлат қарзи янги рекордни қайд этди
Ўтган йилнинг сентябр ойида у 33 трлн. доллар миқдорида эди.
Жаҳон
3 январь, 10:37
AҚШ молия вазирлиги баёнотида айтилишича, мамлакат қарзи тарихда биринчи марта 34 триллион доллардан ошди.
Сўнгги маълумотларга кўра, AҚШнинг давлат қарзи 34,001 триллион долларни ташкил қилган. Ўтган йилнинг сентябр ойида у 33 трлн. доллар миқдорида эди.
Ушбу миқдор билан АҚШ дунёда етакчиликни ҳеч кимга бермай келмоқда. Ундан кейинги ўринларда Буюк Британия, Франция ва Германия туради.
Эслатиб ўтамиз, ёзда президент Байден давлат қарзига ўрнатилган лимитни бекор қилиш бўйича қарорни имзолаганди.