platina.uz
Жамият

ДХХ Ўзбекистондан олиб ўтилиши керак бўлган наркотикнинг йирик партиясини аниқлади

Қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан Бухоро вилоятига келтирилган.  

ДХХ Ўзбекистондан олиб ўтилиши керак бўлган наркотикнинг йирик партиясини аниқлади

Афғонистондан контрабанда қилинган наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, “Тошкент-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган Андижон шаҳрида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Cobalt» русумли транспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, машинада у билан кетаётган шериги – Қирғиз Республикасининг Ўш шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. Қирғизистон фуқаросининг ёнида 4 кг 897 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси фуқароси ушбу ажал оғусини Бухоро туманидаги дала майдонидаги хуфия жойдан олганлиги аниқланиб, мазкур ҳудуд кўздан кечирилганда, у ерда яна 45 кг 52 гр. “гашиш” моддаси борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Терговга қадар текширув давомида, муқаддам учинчи шахслар томонидан Афғонистондан контрабанда йўли билан Бухоро вилоятига етказиб берилган ушбу қарийб 50 кг гиёҳвандлик воситаси Ўзбекистон ҳудудидан транзит сифатида олиб ўтилиши керак бўлган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid