Янгиҳаётда ярим мингдан ошиқ хонадон газ таъминотидан узилди
Сув қувурида таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида автомашина ўрта босимли газ қувурини уриб юборган. Носозлик бартараф этилаётгани айтилди.

Янгиҳаёт туманида автомашина газ кувурини уриб юбориши натижасида 570 та хонадон газ таъминотидан вақтинча узилган.
16 октябр куни соат 08:00 да Янгиҳаёт туманидаги “Машъал” МФЙда сув қувурида таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида автомашина ўрта босимли газ қувурини уриб юборган.
Бунинг натижасида ушбу манзилдаги 3 та кўп қаватли уй (350 та хонадон) ва 220 та ерли хонадон газ таъминотисиз қолган.
Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.