platina.uz
Сиёсат

Путин Ўзбекистон бош прокурорини мукофотлади

Ниғматилла Йўлдошевдан ташқари Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Юсуф Раҳмон ва Каракас мэри Кармен Тереза Мелендес Ривас ҳам тақдирланди. 

Путин Ўзбекистон бош прокурорини мукофотлади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Бу ҳақда Россия президентининг тегишли фармони эълон қилинди.

Худди шу фармон билан Путин Тожикистоннинг собиқ бош прокурори, республика Хавфсизлик кенгаши котиби Юсуф Раҳмон ва Венесуэла пойтахти Каракас мэри Кармен Тереза Мелендес Ривасни ҳам “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Улар “хорижда рус тили ва маданиятини сақлаш ва оммалаштиришга қўшган катта ҳиссаси учун" мукофотланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid