Ғазо секторида асирларни алмашиш бошланади
13 октябр куни эрталаб ҲАМАС озод этилиши режалаштирилган 20 нафар тирик гаровга олинганлар рўйхатини эълон қилди. Исроилга 28 нафар кишининг жасадлари ҳам берилади.

Минглаб исроилликлар Тел-Авив марказидаги “Гаровга олинганлар майдони” деб аталадиган майдонга йиғилиб, Ғазо секторида икки йилдан ортиқ вақтни асирликда ўтказганганлар озод этилишини кутмоқда.
“Минглаб одамлар тонг отиши билан гаровга олинганларнинг озод этилишини кўриш учун йиғилмоқда”, — дейилади хабарда.
Кан давлат телерадиокомпаниясининг хабар беришича, гаровга олинганларнинг қариндошлари Исроил жанубидаги Реим авиабазасига йиғилишган.
13 октябр куни эрталаб ҲАМАС ҳаракати озод этилиши режалаштирилган 20 нафар тирик гаровга олинганлар рўйхатини эълон қилди.
Улар Исроил ҳукуматига топширилгач, асирликда ҳалок бўлган 28 нафар фуқаронинг жасадлари ҳам берилади. Бош вазир Нетаняхунинг матбуот котиби Шош Бедросяннинг аниқлик киритишича, фаластинлик маҳбусларни озод қилиш Исроил барча гаровга олинганлар ўз ҳудудига қайтарилгани ҳақидаги расмий тасдиқни олгандан кейингина бошланади.
AFP ҲАМАСга асосланиб асирларни топшириш 13 октябр куни эрталаб бошланишини тасдиқлади. Жангарилар тирик ва ҳалок бўлган исроилликлардан ташқари, 2014 йилда ўлдирилган Исроил аскарининг қолдиқларини топширишади. Бунинг эвазига Исроил 2000 га яқин фаластинлик асирларни озод қилишга рози бўлди.
The Wall Street Journal нашрига кўра, ҲАМАС барча жасадлар қаерда эканлиги ҳақида аниқ маълумотга эга эмас. 7 дан 15 гача одам қолдиқлари ҳали топилмаган бўлиши мумкин. Уларни қидириш учун Туркия, Қатар, Миср ва АҚШ иштирокида халқаро қидирув гуруҳи ташкил этилиши режалаштирилган.
13 октябр куни Шарм ал-Шайхда Ғазодаги урушни тўхтатиш бўйича келишув режалаштирилгани хабар берилган. ҲАМАС вакиллари имзолашда қатнашмайди; Бунинг ўрнига воситачилар иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь, шанба куни Миср ташқи ишлар вазирлиги Қизил денгиз бўйидаги Шарм ал-Шайх курорт шаҳрида халқаро “тинчлик саммити” ўтказиш режасини маълум қилган эди. Йиғилишда “Ғазодаги урушни тугатиш бўйича келишув” имзоланиши кутилмоқда. Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги дастлабки келишув ўтган ҳафта Шарм аш-Шайхда имзоланган эди.
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви 10 октябрь куни тушдан кейин кучга кирди.Трамп ишлаб чиққан ва ҳар икки томон қўллаб-қувватлаган Ғазо режасининг биринчи босқичида фаластинлик маҳбуслар эвазига қолган исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш кўзда тутилган.