МО давлат раҳбарлари маслаҳат кенгаши ноябрда бўлади
Тошкентда ўтадиган ушбу тадбирда Марказий Осиё давлатлари етакчилари йиғилишади.

Ноябр ойида Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Душанбе шаҳрида бўлиб турган Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан ушбу тадбирга тайёргарлик кўриш юзасидан батафсил фикр алмашган.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси Тожикистон Президентини Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги самарали бўлгани билан самимий табриклаган.
Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Шунингдек, товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, ортиб бораётган авиақатновлар сони, ўзаро савдони кўпайтириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилишга ҳам эътибор қаратилган.
Эслатиб ўтиш керак, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувини ўтказиш ташаббуси 2018 йилда Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилган.