platina.uz
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди: тафсилотлар

Болалар саратонини эрта аниқлаш, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, онкология ва гематология соҳасида мутахассисларни тайёрлаш муҳокама этилди. 

Зироат Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди: тафсилотлар

Зироат Мирзиёева ЖССТ раҳбари билан учрашди.

Ўзбекистон Биринчи хоними, "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева Ню-Йорк шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори доктор Тедрос Адхан Гебрейесус билан учрашув ўтказди.

Зироат Мирзиёева ЖССТ раҳбарига ташкилотнинг дунёда тиббиёт ва соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, Ўзбекистон болалари саратонга қарши дори воситаларидан баҳраманд бўлишини таъминлаш бўйича глобал платформани қўллаб-қувватлагани ва кенгайтиргани учун миннатдорлик билдирди.

Томонлар ҳамкорликни янада фаоллаштиришга, хусусан, болалар саратонини эрта аниқлаш, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, онкология ва гематология соҳасида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, болалар ва уларнинг оилаларига реабилитация ва руҳий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

ЖССТ раҳбари Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишларига ҳамда муҳим ижтимоий ва экологик лойиҳаларни амалга ошираётган "Замин" фонди фаолиятига юқори баҳо берди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid