platina.uz
Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбарига чора кўрилди

Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорида маълум қилинди. У топшириқлар ижросида сусткашликка йўл қўйган. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбарига чора кўрилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбари жазоланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарорида айтилади. Ҳужжат 2025 йил 15 сентябр куни эълон қилинган.

Қарорда айтилишича, 2025 йил I ярим йиллигида ижро интизомига риоя этилиши ҳолати юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими девони раҳбари Й.Исмаиловнинг ахбороти муҳокама қилинган.

Тошкент шаҳар ҳокимининг тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари мажмуаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси раҳбари Аброр Рахмонов огоҳлантирилди ва жазоланди.

Жазо тури очиқланмаган.

У 1-ярим йилликда президентнинг 2024 йил 29 мартдаги 13-сон йиғилиш баёнининг 2-банди ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган.

Таъкидлаш керак, Аброр Раҳмонов 2024 йилнинг август ойида ҳам ҳайфсан жазоси олган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid