platina.uz
Спорт

Ўзбекистон жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

Англиядаги бокс бўйича биринчиликда терма 6 олтинни қўлга киритди. Қозоғистон эса етти олтин медал олиб, биринчи ўринни эгаллади. 

Ўзбекистон жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида жами 11 та медалга эга чиқди.

Абдумалик Халоков иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков яна бир бор жаҳон чемпионлигига эришди. -60 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз финалда бразилиялик Луис Оливейрани қийинчиликсиз мағлубиятга учратиб олтин медалга сазовор бўлди.

19 ёшли Акмалжон Исроилов жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси таркибидаги энг ёш боксчи Акмалжон Исроилов (-85 кг) ҳам ғалаба қозонди. Мезбон Тийжн Стоттга қарши жанг олиб борган 19 ёшли боксчимиз рақибини кучли зарбалари олдида ожиз қолдириб, жаҳон чемпионлигига сазовор бўлди.

Шундай қилиб, Ливерпул шаҳрида бокс бўйича дунё биринчилиги поёнига етди. Дунёнинг 68 мамлакатидан 540 нафар боксчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Олтин медал:

-60 кг: Абдумалик Халоков

-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев

-85 кг: Акмалжон Исроилов

-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

Кумуш медал:

-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров

Бронза медал:

-48 кг: Сабина Бобоқулова

-51 кг: Феруза Бобоқулова

-75 кг: Азиза Зокирова

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid