platina.uz
Жамият

Фарғона вилоятида иссиқлик таъминоти тарифлари ошади

Янги нархлар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тартибга солингунга қадар амал қилади. 

Фарғона вилоятида иссиқлик таъминоти тарифлари ошади

Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши қарори билан ҳудудда янги иссиқлик тарифлари белгиланди. Ҳужжат 2025 йил 15 сентябр куни эълон қилинган.

Унга кўра, 1 Gkal иссиқлик нархи "Фарғона иссиқлик манбаи" бошқармасида аҳоли учун 129 минг сўм, бюджет ташкилотлари ва бошқа улгуржи истеъмолчилар учун 290 минг 458 сўмни ташкил қилади. Фарғона шаҳар "Қиргули иссиқлик манбаи" МЧЖда аҳоли учун 149 минг сўм, улгуржи истеъмолчилар учун эса 416 минг 472 минг сўм этиб белгиланди.

"Қўқон шаҳар иссиқлик таъминоти" МЧЖда нархлар бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун нархлар 219 минг 744 сўмни ташкил қилади.

Ҳужжат эълон қилинган кун кучга кириши белгиланган.

Нархлар 2025 йил 1 октябр кунидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан қайта белгиланадиган (тартибга солинган) кунга қадар амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2025 йил 11 мартда “Уй-жой ҳамда бино-иншоотларни иссиқлик энергияси билан таъминлаш соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-100-сонли қарори эълон қилинганди. Унга кўра, “Иссиқликтаъминоти” АЖ таркибидаги ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият кўрсатувчи иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан Жамият билан биргаликда шакллантирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархларни (тарифларни) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тартибга солиш белгиланган.

Маълумот учун: 2024 йил 1 сентябр кунидан 1 Гкал иссиклик энергияси “Фарғона иссиқлик манбаи” давлат бошқармаси хизматида аҳоли учун 89 612,9 сўм, бюджет ташкилотлари ҳамда бошқа улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚС сиз) 290 458,9 сўм ҳамда Фарғона шаҳар “Қиргули
иссиқлик манбаи” МЧЖда аҳоли учун 104 014,6 сўм, бюджет ташкилотлари ҳамда бошқа улгуржи истеъмолчилар учун (ҚҚС сиз) 416 597,0 сўм этиб белгиланган.

Август ойи охирида Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти нархи ошиши маълум бўлганди.Янги тарифларнинг кучга кириш санаси ҳозирча номаълум.

Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам иссиқ сув бўйича янги тарифлар тасдиқланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid