platina.uz
Спорт

Жаҳон чемпионати: яна уч ўзбекистонлик боксчи олтин медалга сазовор бўлди

Биринчи бўлиб Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев рингга кўтарилди. Жавоҳир Умматалиев ҳам ўз номига битта олтин ёздириб қўйди. 

Жаҳон чемпионати: яна уч ўзбекистонлик боксчи олтин медалга сазовор бўлди

Яна уч нафар ўзбек боксчиси жаҳон чемпионига айланди.

Боксчиларнинг Ливерпулда якунланаётган жаҳон чемпионатида бугунги дастурдан ўрин олган финал жанглари бошланди. Дастлаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-65 кг) рингга кўтарилди.

Бразилиялик Юри дос Реисга қарши баҳс олиб борган ҳамюртимиз ажойиб ғалабага эришиб, фаолиятида иккинчи бор жаҳон чемпионлигига эришди.

20 ёшли боксчимиз Жавоҳир Умматалиев (-80 кг) ҳам жаҳон чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди. Франциялик Ёжерлан Сезар билан баҳс олиб борган Умматалиев кучли ва аниқ зарбалари олдида рақибини ожиз қолдириб, ушбу вазнда тенгсиз эканини исботлади.

Тўрабек Ҳабибуллаев ҳам жаҳон чемпионлигига эришди. Бокс бўйича жаҳон чемпионатида терма жамоамиз тўртинчи олтин медальни расмийлаштирди. -90 кг вазн тоифасининг финалида бразилиялик Исайс Рибейрога қарши рингга кўтатилган Ҳабибуллаев муносиб ғалабага эришди ва олтин медалга эга чиқди.

Аввалроқ Фазлиддин Эркинбоев жаҳон чемпионига айланганди. Ушбу ғалабада Ўзбекистон термаси бокс бўйича Англияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медални қўлга киритди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid