platina.uz
Спорт

Фазлиддин Эркинбоев жаҳон чемпионига айланди

Ўзбекистон термаси бокс бўйича Англияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медални қўлга киритди. 

Фазлиддин Эркинбоев жаҳон чемпионига айланди

Боксчи Фазлиддин Эркинбоев жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Англияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки олтин медалига сазовор бўлди. -75 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Фазлиддин Эркинбоев финалда болгариялик Киван Рами устидан ғалабага эришиб, терма жамоамизга мусобақадаги дастлабки чемпионликни тақдим этди.

Финал:
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев - Киван Рами (Болгария) 5:0

Шунингдек, кун давомида рингга кўтарилган яна уч нафар боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқди.

Ярим финаллар:
-48 кг: Сабина Бобоқулова - Назим Кизайбай (Қозоғистон) 1:4
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Лаша Гурули (Грузия) рақиб рингга чиқмади
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев - Габриэл Веочич (Хорватия) 5:0
-51 кг: Феруза Казакова - Бусе Наз Чакироглу (Туркия) 1:4
-70 кг: Азиза Зокирова - Лекеиша Перголити (Австралия) 0:5
-85 кг: Акмалжон Исроилов - Михаил Фарес (Австрия) 5:0

Бронза медал:
-48 кг: Сабина Бобоқулова
-51 кг: Феруза Казакова
-75 кг: Азиза Зокирова.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid