Дунёда илк бор сунъий интеллект вазирликка тайинланди
Албанияда давлат харидлари учун Diella номли сунъий интеллект масъул бўлади.

Албания сунъий интеллектни вазир лавозимига тайинлаган биринчи давлатга айланди.
Давлат харидлари учун Diella номли сунъий интеллект боти масъул бўлади, деди бош вазир Эди Рама.
Сунъий интеллект вазирини қўллаб-қувватлаш учун ҳукуматда СИ технологияларини жорий қиладиган махсус бўлим ташкил этилди. Бу тендер савдоларининг тўлиқ шаффофлигини таъминлаши ва харажатларни камайтириши керак.
Бош вазир Эди Раманинг таъкидлашича, Diella жорий этилиши билан харидлар аста-секин СИ назоратига ўтади. Рама интеллект давлат харидлари хизмати функцияларини бажаришини таъкидлади. Илгари Diella e-Albania ҳукумат порталида виртуал ёрдамчи бўлиб ишлаган.
Аввалроқ Ўзбекистондв юқори синфлар учун сунъий интеллект дарслари ўтилиши маълум қилинганди.