platina.uz
Иқтисод

Асосий ставка йиллик 14 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирилди

Август ойида умумий инфляция июлга нисбатан бироз пасайиб,  8,8 фоизни ташкил этган. Асосий ставка масаласи яна 23 октябр куни кўрилади. 

Асосий ставка йиллик 14 фоиз миқдорида ўзгаришсиз қолдирилди

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди.

Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 11 сентябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда банк пресс-релизида айтилади.

Август ойида умумий инфляция июлга нисбатан бироз пасайиб, йиллик ҳисобда 8,8 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг секинлашиши ҳисобига базавий инфляция 7,6 фоизгача пасайди, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, ялпи талабнинг юқори даражада сақланиши шароитида энергия нархлари ошишининг иккиламчи таъсирлари хизматлар инфляциясининг юқори шаклланишида намоён бўлмоқда.

Сўнгги ойларда мавсумий омиллар ҳамда алмашув курсининг барқарорлашуви ҳисобига аҳоли ва тадбиркорлар инфлятсион кутилмаларида пасайиш тенденсияси кузатилган бўлса-да, мазкур кутилмалар умумий инфляция даражасидан юқори бўлиб қолмоқда.

2025 йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсиш 7,2 фоизгача тезлашди. Бунда, хизматлар соҳасининг юқори суръатлари билан бирга саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳам сезиларли ўсиш қайд этилди.

Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг барқарор ўсиши, иқтисодиётда кредитлаш суръатларининг жадаллашуви, бюджет харажатларининг ўсиши ҳамда инвеститсион фаолликнинг юқори бўлиши ялпи талабни фаол рағбатлантирувчи омиллардан бўлмоқда.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 октябр кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил 24 июлга белгиланган йиғилиш кўчирилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid