Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 29 апрел кунига белгиланган.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 18 мартдаги йиғилиши якунлари маълум қилинди.
Унга кўра, Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
Айрим озиқ-овқат нархлари ошиши ҳисобига инфляция пасайиши секинлашди, базавий инфляция эса ошди: февралда умумий инфляция йиллик 7,3 фоизни, базавий инфляция 6,3 фоизни ташкил этди.
Инфляцион кутилмалар: аҳоли 11,2 фоиз, тадбиркорлар 10,8 фоиз.
Ялпи талаб ҳисобига иқтисодий фаоллик юқори даражада сақланмоқда, хусусан январда: чакана савдо 14,7 фоизга, улгуржи савдо 15,6 фоизга, умумий овқатланиш 18,9 фоизга, саноат 7,8 фоизга, хизматлар 14,8 фоизга ва қурилиш 9,2 фоизга ўсди.
Геосиёсий кескинликлар кучайиши глобал таъминот узилишлари, энергия ва озиқ-овқат нархлари ҳамда логистика харажатлари ошишига олиб келиб, импорт орқали ички инфляцияга қўшимча босим яратиши мумкин.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляцияни ўрта муддатда 5 фоизлик мақсадли даражагача пасайтириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилган бўлиб қолади.
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2026 йил 29 апрел кунига белгиланган.
Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани 13 фоизгача тушириши мумкинлиги айтилганди.
