platina.uz
Жамият

ИИВ: Ангрендаги мудҳиш ЙТҲда 7 киши қурбон бўлди

Беш киши эса турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Ҳодиса юзасидан бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди. 

ИИВ: Ангрендаги мудҳиш ЙТҲда 7 киши қурбон бўлди

Ангрендаги мудҳиш аварияда 7 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 7 сентябр куни соат тахминан 12.20ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлнинг 93 км.да 1981 й.т., фуқаро А.Р. бошқарувидаги цемент ташувчи “Shacman” русумли юк автотранспорти (Транспорт воситаси 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ҳайдовчи 15 йиллик стажга эга) бошқарувни йўқотган. У ҳаракат йўналишидаги темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Тўқнашув вақтида келиб чиққан ёнғин, воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида тезкорлик билан ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган, 5 нафар турли тан жароҳатлари олган фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган. Шунингдек 4 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли давлат органларининг мутахассисларидан иборат Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган. Комиссия томонидан воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

Аввалроқ Ангренда даҳшатли авария содир бўлгани, расмийлар қурбонлар ҳақида расмий маълумот беришни истамаётгани маълум қилинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid