Ангренда даҳшатли авария содир бўлди
Ҳозирча расмийлар қурбонлар ҳақида расмий маълумот беришни истамаяпти.

Бугун, 7 сентябр соат 12:20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 "Тошкент-Ўш" халқаро автомобил йўлида бир нечта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент вилояти ИИББнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда (Одамлар ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш).
Айрим манбалар ва гувоҳларнинг хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар бор. Аммо расмийлар улар ҳақида ахборот бермаяпти.