Паулу Бенту Ўзбекистон таклифини рад этди
Мураббий ЎФА билан шартнома шартларини келиша олмаган.

Паулу Бенту Ўзбекистон таклифини рад этди.
Футбол бўйича Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Паулу Бенту Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаришдан бош тортди, деб хабар беради “A Bola”.
Нашрнинг ёзишича, португалиялик мутахассис шартнома шартлари кутганларига мос келмаслиги сабаб, таклифни рад этган.
56 ёшли Паулу Бенту бунгача “Спортинг”, “Крузейро”, “Олимпиакос” ва “Чонгсин Лифан” клубларини бошқарган. Унинг халқаро майдонда Португалия (2010-2014), Жанубий Корея (2018-2022) ва БАА (2023-2025) терма жамоаларида бош мураббий сифатида ишлаган.
Ўзбекистон ва мураббийлар
Жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон хориждан мураббий олиб келишга уринмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариш бўйича худди шундай таклифни Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв ва Туркия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Фотиҳ Терим рад этганди.