platina.uz
Жаҳон

Кремл Трампнинг фитна ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди

Путиннинг ёрдамчиси Россия томони АҚШ раҳбарининг иддаосини инкор этишини билдирган. 

Кремл Трампнинг фитна ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди

Кремл томони АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия, Хитой ва КХДР раҳбарлари ўртасидаги “фитна” ҳақидаги хабарини ўқиб чиқди, деди Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков.

“Ижтимоий тармоқларда Трампнинг Россия, Хитой ва КХДР ўртасида АҚШга қарши гўёки “фитна” тузилаётгани ҳақидаги гапларини ўқидик. Бу асосга эга эмас. Ҳеч ким фитна тузиш ҳақида ўйламаяпти. Уччала раҳбардан биронтаси бу ҳақда ўйлагани ҳам йўқ”, — деди Ушаков “Россия 1” телеканали журналисти Павел Зарубинга.

Шунингдек, Ушаков Трампнинг халқаро майдондаги муҳим шахс эканини эътироф этган.

3 сентябрда Пекинда Хитой халқининг Япония агрессиясига қарши қаршилик уруши ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлар, жумладан, Тянанмен майдонида кенг кўламли ҳарбий парад бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Пекиндаги ҳарбий парад ҳақида ёзганди.

Унинг айтишича, Россия, Хитой ва КХДР АҚШга қарши “фитна” режалаштирмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid