platina.uz
Сиёсат

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўндан ошиқ келишувлар имзоланди

Улар ичида маданият марказлари, тиббий ҳамкорлик, техник-иқтисодий ва инсон ресурслари бўйича битимлар бор. 

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўндан ошиқ келишувлар имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қатор келишувлар имзоланди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва ХХР Раиси Си Цзинпиннинг Пекин шаҳрида бўлиб ўтган музокаралари якунида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Шу жумладан:

– “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури;

– Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим;

– Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувлар ҳам имзоланди:

– Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича;

– техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида;

– мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида;

– космик фанлар, технологиялар ва космик фаолият натижаларидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида;

– рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;

– инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;

– рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;

– Самарқанд вилояти ва Тяньцзинь шаҳри ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида;

– Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида.

2 сентябр куни Пекин шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзинпиннинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари ҳам бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid