platina.uz
Иқтисод

Пахта терими учун нархлар белгиланди

Қўл меҳнати билан терилган пахтанинг 1 кг учун 2 минг сўм тавсиявий нарх эълон қилинган.  

Пахта терими учун нархлар белгиланди

Бу йил қўлда терилган 1 кг пахта учун 2 минг сўм берилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот берди.

Вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқатилган “Пахта терими учун 1 килограммига 1 800 сўм тўланади” мазмунидаги хабар юзасидан қуйидагиларни маълумот берган:

Жорий йилда пахта терими нархлари қуйидагича белгиланди:

• Машина ёрдамида терилган пахтанинг 1 кг учун – 1 373 сўм;

• Қўл меҳнати билан терилган пахтанинг 1 кг учун – 2 000 сўм тавсиявий нарх белгиланган бўлиб, терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаш амалиёти ҳам қўлланилади;

• Шунингдек, пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан 1 килограмм пахта учун 1 000 сўм субсидия ажратилади.

Ушбу тартиб пахта етиштирувчилар манфаатини ҳимоя қилиш, теримчилар меҳнатини рағбатлантириш ва аграр соҳада барқарорликни таъминлашга қаратилган.

Шу боис ижтимоий тармоқларда тарқатилган “1 кг – 1 800 сўм” ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди ва расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган.

"Қайд этиш керакки, пахта терими нархлари жамоатчиликка фақат расмий манбалар орқали етказилади. Турли тахминлар ва текширилмаган хабарлар жамиятни чалғитиши билан бирга, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин", дейилади вазирлик хабарида.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid