platina.uz
Жамият

Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг 25 йиллик "иши" судда кўрилди

Боксчи жаҳон чемпионати ва олимпиадада ғолиб чиққач, Андижонда унга ер ажратилган. 

Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг 25 йиллик "иши" судда кўрилди

Боксчи Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг 25 йиллик муаммоси Андижон туманлараро судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Овоза" дастурида маълумот берилди.

Гап нима ҳақида?

Маълум бўлишича, боксчига Жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинларидаги муваффақияти сабаб Олтинкўл тумани ҳокими қарори билан ер ажратилган. Бироқ у йиллар давомида ерга кадастр ҳужжатларини ололмаган. Судда ушбу 25 йиллик муаммо кўриб чиқилди.

Боксчи ушбу ерга бокс мактаби қуриш режаси борлигини айтган. Судда спортчининг адвокати барча ҳужжатлар: ширкат хўжалиги қарори, ҳоким фармойиши ва йиллар давомида тўлаб келинган солиқлар бўйича маълумотларни тақдим этди.

Жавобгар томон 2000 йилги ҳоким қарори ерга эгалик ҳуқуқини таъминламаслигини айтиб, сўровни рад этиб келган.

Якуний суд қарорига кўра, Муҳаммадқодир Абдуллаевнинг даъвоси қаноатлантирилди ва Давлат кадастрлар палатасига унинг талабини бажариш вазифаси юкланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid