Асилбек Ашуров Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинланди
Туманнинг аввалги раҳбари июл ойида пора олаётганда қўлга олинганди.

Жиззахнинг Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди.
22 август куни Шароф Рашидов туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Унда вилоят ҳокими Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига — Ашуров Асилбек Рахмонович номзодини депутатларга тавсия этди.
Вилоят ҳокимининг Ашуров Асилбек Рахмоновични Шароф Рашидов тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Эслатиб ўтамиз, Ашуров Асилбек Рахмонович 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Туманнинг аввалги раҳбари М. Холбўтаев июл ойида пора билан қўлга олинганди.