platina.uz
Жаҳон

АҚШ визасини олган 55 миллион киши текширилади

Қонунларни бузганлар мамлакатдан депортация қилинади. Беш ой ичида АҚШда муҳожирлар сони 1,4 млн кишига камайган. 

АҚШ визасини олган 55 миллион киши текширилади

АҚШ Давлат департаменти депортация қилиниши мумкин бўлганларни аниқлаш учун 55 миллион қонуний муҳожирни қайта текширмоқчи.

Associated Press нашрининг ёзишича, визанинг муддатидан ошиб кетгани, жиноий фаолият билан шуғуллангани, жамоат хавфсизлигига таҳдид солганлиги, террорчилик фаолиятининг ҳар қандай шакли билан шуғуллангани ёки террорчилик ташкилотига ёрдам бергани аниқланган барча мигрантлар АҚШДА яшаш рухсатномасидан маҳрум қилинади.

Уларнинг ҳаммаси депортация қилинади.

Давлат департаментига кўра, барча АҚШ визаси эгалари доимий равишда текширилади ва қонунбузарлар депортация қилинади.

"Биз барча мавжуд маълумотларни, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларини, иммиграция ёзувларини ёки виза берилганидан кейин амалга оширилган ва мумкин бўлмаган ҳолатларни кўрсатадиган бошқа маълумотларни кўриб чиқамиз", - дея тушунтирди Давлат департаменти.

Трамп ва миграция сиёсати

Бу эълон Трамп маъмурияти виза тизими, айниқса, талаба визаси эгалари учун назоратни кучайтираётган бир пайтда пайдо бўлди.

Январ ойида АҚШда таҳсил олаётган чет эллик талабаларнинг 6000 га яқин визаси аллақачон бекор қилинган, шундан 4000 га яқини қонунни бузган талабалар эди.

Давлат департаменти расмийларининг таъкидлашича, депортация қилинган талабаларнинг аксарияти маст ҳолда машина ҳайдаб, ўғирлик ёки ҳужум қилган ҳолда ушланган. 300 дан ортиқ визалар эса уларнинг эгалари терроризмни қўллаб-қувватлагани аниқлангач, бекор қилинган.

Департамент вакилларининг сўзларига кўра, бу ҲАМАС учун маблағ йиғишни ўз ичига олган.

Pew Research Center яқинда ўтказган тадқиқотга кўра, Трамп иккинчи муддатга киришганда (2025, январ) Қўшма Штатларда 53,3 миллион муҳожир истиқомат қилган. Июн ойи ҳолатига кўра, улар 51,9 миллионни ташкил этди (атиги беш ой ичида 1,4 миллионга камайган).

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid