Мустақиллик байрамига қўшимча дам олиш берилмайди
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бу бўйича алоҳида эслатма билан чиқди.

Мустақиллик байрамида қўшимча дам олиш кунлари берилмайди ва дам олиш кунлари ҳам кўчирилмайди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг эслатишича, барча одатдагидек ишлайди ва дам олади. Фақат бир кун – 1 сентябр, душанба куни ҳаммага дам берилади.
- 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябр (байрам) кунлари;
- 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябр (байрам) кунлари дам олади.
Катта байрамларда кетма-кет дам олиш эълон қилиш яхши анъанага айланган эди. Масалан, 2024 йилда ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олишга чиқишган эди: 31 август ва 1-3 сентябр кунлари.