platina.uz
Жамият

Қорақалпоғистонда жамоат транспорти нархи ошди

Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши қарор чиқарди. Ҳужжат эълон қилингандан дарҳол кучга кирган. 

Қорақалпоғистонда жамоат транспорти нархи ошди

Қорақалпоғистонда бугундан жамоат транспортида йўлкира нархи ошди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қарорида маълум қилинган.

Қарор 2025 йил 20 август куни эълон қилинди.

Унга кўра, жамоат транспортида бир марталик юриш тарифи куйидагича белгиланди:

- шаҳар ичи йўналишли автобусларда йўловчиларни ташиш хизмати чекланган бир марталик тариф нақд пулда йўл ҳаққи (ҚҚС билан) - 2600 сўм;

- шаҳар ичи йўналишли автобус транспортида нақд пулсиз электрон шаклда тўланган тўловлар (транспорт картаси, автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори АТТО, масофадан тўлаш имкониятига эга банк карталар) орқали бир нафар йўловчи учун (ҚҚС билан) - 2000 сўм;

Йўловчиларнинг умумий фойдаланиладиган транспортда шаҳар йўналишларида чекланган тариф режаларига юришлар сонидан келиб чиқиб чегирмалар ва имтиёзлар мазкур қарорнинг 1- иловасига мувофиқ, АТТО картасидан фойдаланувчилар учун мазкур қарорнинг 2 иловасига мувофиқ рағбатланирувчи чегирмалар жорий этилади.

Шунингдек, шаҳар ичи, шаҳар атрофи, туман марказидан бошланувчи шаҳарлараро йўналишли такси йўналишида 5 км гача бир марталик йўловчиларни ташиш хизмати тариф (ҚҚС билан) 3000 сўм миқдорида белгиланди.

Шунингдек, оддий йўловчилар, талаба ва ногиронлар учун ҳам тарифлар белгиланди.

Автобусда юриш оддий йўловчилар учун ойига 200 минг сўмни, йилига эса 1 млн 642 минг сўмни ташкил этади. Пенсионер, ногирон, талаба ва ўқувчилар учун бу миқдор мос равишда 100 минг ва 912 минг сўмни ташкил этади.

Жамоат транспорти нархида ўсиш

Июл ойида Сирдарёдаги шаҳарларда жамоат транспорти нархи ўзгарганди.

Ўшанда электрон тўлов миқдори 2 минг сўм, нақд пул шаклидаги тўлов эса 3 минг сўм этиб белгиланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid