platina.uz
Жамият

Жиззах вилояти ИИБга ситуацион-таҳлилий марказ қуриш учун 9,8 млрд сўм ажратилади

Пул чораклар якуни бўйича шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисмидан берилади. 

Жиззах вилояти ИИБга ситуацион-таҳлилий марказ қуриш учун 9,8 млрд сўм ажратилади

Жиззах вилояти ИИБга ситуацион-таҳлилий марказ қуриш учун пул ажратиш бўйича қарор эълон қилинди. Қарор Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши томонидан 2025 йил 19 август куни эълон қилинган.

Маблағ вилоят бюджетининг 2-3 чораклари якунлари бўйича шаклланган даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилади.

Қарорнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш вазифаси вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Азимовга, ажратилган маблағдан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш вилоят ИИБ бошлиғи Ғ.Қодиров зиммасига юклатилди.

Мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий буджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Раҳмонқуловга топширилди.

Пул ажратиш бўйича қарорлар

Аввалроқ Андижонда бюджетдан 37 миллиард сўмдан ошиқ пул ажратилиши маълум қилинганди.

Шундан 3,7 миллиард сўми махсус дастур доирасида тиббиёт муассасалари учун сарфланиши айтилган. Ундан аввал эса 15 млрд сўм ажратилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid