platina.uz
Жамият

Starlink Ўзбекистонда 2026 йилдан ишга тушиши мумкин

Хизмат илк бор 2023 йилда мамлакатга кириши айтилганди. Ҳозирда Starlink Қозоғистонда ишламоқда. 

Starlink Ўзбекистонда 2026 йилдан ишга тушиши мумкин

Ўзбекистонда 2026 йилда Starlink сунъий йўлдош интернети ишга тушишиш кутилмоқда. 13 август куни у Қозоғистонда расман иш бошлаганди.

Хизматнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган қамров харитасида ушбу хизмат Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб фойдаланишга киритилиши кўрсатилган. Илгари бозорга чиқиш режалари бир неча бор кейинга сурилганди: аввалига 2023 йилда, кейин 2025 йилда ишга туширилиши кутилган эди, энди эса бу муддат яна бир йилга қолдирилди.

Илон Маскнинг Space X компанияси 2022 йилда Ўзбекистонда йирик лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилганди. Бундан ташқари, “Ўзбеккосмос” агентлиги кўмагида мамлакат 2028 йилда Маскнинг ўзи келиши мумкин бўлган Халқаро астронавтика конгрессини ўтказиш учун ариза топширмоқда.

Starlink ва Марказий Осиё

Таққослаш учун, Starlink Қозоғистонда расман 2025 йил 13 августда ишлай бошлаган. Унгача хизмат тест режимида ишлаган ва асосан қишлоқ мактаблари томонидан юқори тезликдаги интернетга уланиш учун фойдаланилган. Энди хизмат барча фойдаланувчилар учун очиқ.

Starlink 2015 йилда Иллон Маскга тегишли Space X компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Унинг асосий мақсади - сайёрамизнинг исталган нуқтасини, жумладан, инфратузилмага эга бўлмаган энг чекка ҳудудларни тезкор интернет билан таъминлаш. Уланиш тезлиги одатда 50 дан 250 Мбит / с гачани ташкил этади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid