platina.uz
Жамият

Қовурилган картошканинг яна бир хавфи аниқланди

Ушбу маҳсулотни севиб истеъмол қилиш қандли диабет эҳтимолини оширади. 

Қовурилган картошканинг яна бир хавфи аниқланди

Қовурилган картошка(фри)ни тез-тез истеъмол қилиш 2-тоифа диабет ривожланиш хавфини сезиларли даражада ошириши мумкин. Бу ҳақда Гарвард соғлиқни сақлаш мактаби тадқиқотчилари маълумот берди. Тадқиқот натижалари BMJ журналида чоп этилди.

Муаллифлар ўттиз йил давомида овқатланиши ва соғлиғи ҳақида мунтазам равишда анкеталарни тўлдирган 205 000 дан ортиқ иштирокчиларнинг маълумотларини таҳлил қилдилар. Маълум бўлишича, ҳафтада уч марта картошка фри истеъмол қилиш қандли диабетга чалиниш хавфини 20 фоизга оширади.

Бироқ пиширилган, қайнатилган ёки картошка пюреси билан бундай ҳолат кузатилмаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, маҳсулотнинг ўзи эмас, балки уни тайёрлаш усули муҳим. Картошкани тўлиқ донли маҳсулотлари билан алмаштириш - бутун донли нон ёки макарон каби - диабет хавфини 19 фоизга камайтириши мумкин.

Олимлар “картошка ёмонми?” деган соддалаштирилган ёндашувдан воз кечишни таклиф қилмоқдалар. Саволни янада аниқроқ шакллантириш муҳим: таом қандай аниқ тайёрланади дея ёндошиш муҳимдир.

500 000 дан ортиқ одам иштирок этган қўшимча мета-таҳлил натижаларини тасдиқлади: ҳатто диетада кичик ўзгаришлар ҳам 2-тоифа диабет хавфига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Аввалроқ, шифокор пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириши ҳақида маълумот берганди.

Айтилишича, кунига ўртача 8 минг қадам пиёда юриш фойдали, ундан кўпроқ миқдор эса инсон организмига бироз салбий таъсир қилиши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid