platina.uz
Жамият

ДХХ Фарғонада божхона пости бошлиғини қўлга олди

У фуқаролардан бирига 80 дона “Iphone-16” телефон аппаратларини ноқонуний тарзда ўтказиб берган. 

ДХХ Фарғонада божхона пости бошлиғини қўлга олди

Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди.

Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, пора олаётганда ушланди.

Гап нима ҳақида?

Божхона пости бошлиғи фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берган. Эвазига 5000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Аввалроқ, Шаҳрисабз тумани ФВБ бошлиғи, Марғилонда эса мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси хизмат хонасида пул олаётганда ушланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid