platina.uz
Иқтисод

Янги агентликнинг вазифалари белгиланди

Тўқимачиликни 2030 йилга қадар ривожлантириш дастури ишлаб чиқилади, тайёр маҳсулот экспортини 2 баробарга ошириш мўлжалланмоқда. 

Янги агентликнинг вазифалари белгиланди

Президент ўтказган видеоселектор йиғилишида енгил саноат бўйича агентликка вазифалар топширилди.

Янги агентликка кенгаш билан биргаликда тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, таннарх, ишлаб чиқариш ва экспорт бўйича ечимлар ишлаб чиқиш, “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режими орқали тайёр маҳсулот экспортини 2 баробарга ошириш, кооперацияни кучайтириб, паст қувватда ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш чораларини кўриш топширилди.

Халқаро консултантлар билан биргаликда тўқимачиликни 2030 йилга қадар ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда чарм, ипак ва гиламчилик саноатини ривожлантириш бўйича ҳам таклифларни киритиш вазифаси қўйилди.

"Ҳокимлар, кластерлар ва тўқимачилик корхоналари раҳбарлари бир нарсани билиши керак. Ҳозирги шароитда бюджетга 1 сўм қўшимча тушум қилиш қанча қийин бўлаётганини тушунган тушунади. Бугун айтилган қўллаб-қувватлаш чораларини пулга чақса, 7 триллион сўм бўлади. Энди шунга яраша натижа ҳам бўлиши керак",
- деди давлат раҳбари.

Йиғилишда белгиланган вазифалар ижроси устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Йиғилиш давомида тўқимачилик корхоналарининг намунали тажрибалари кўриб чиқилди, тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Эслатиб ўтамиз, президент селекторида Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди. Унга Инвестициялар вазирининг биринчи ўрибосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилиши белгиланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid