Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тузилади
Унга Инвестициялар вазирининг биринчи ўрибосари Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади.

Президент селекторда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинишини эълон қилди.
Жаҳонда савдо қоидаларининг тез ўзгариши ёки логистикадаги узилишлар тўхтамаётгани шароитида тўқимачилик тармоғини ривожлантиришга алоҳида ёндашувлар зарурлиги қайд этилди.
Шу муносабат билан Президент Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинишини эълон қилди. Агентлик тўқимачилик, чарм ва ипак саноатига масъул бўлади.
Агентликка Нозимжон Холмуродов раҳбарлик қилади. У айни дамда инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишламоқда.
Агентлик қошида тажрибали тадбиркорлардан иборат кенгаш ташкил қилинади. Агентликнинг алоҳида жамғармаси бўлади, давлат кўмаги, шунингдек тўқимачилик корхоналарига арзон айланма маблағ шу жамғарма орқали берилади. Жамғармага 200 миллион доллар ажратилади.
Аввалроқ тўқимачиликда "долзарб юз кунлик" эълон қилинганди. Қарздор кластерларга енгилликлар берилади.