platina.uz
Жамият

Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари 9 кишини қўлга олди

Улар турли жойлардан келган меҳнат муҳожирларини тақиқланган ташкилот сафига қўшишда фаол иштирок этган. 

Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари 9 кишини қўлга олди

ДХХ Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари ҳамкорликда 9 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзоларини қўлга олганини маълум қилди.

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Россия Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирлар натижасида Россия Федерациясида 7 нафар ва Ўзбекистон ҳудудида 2 нафар халқаро террорчилик ташкилот аъзолари қўлга олинган.

Гап нима ҳақида?

Айтилишича, мазкур шахслар Россия Федерацияси ҳудудида бўлган вақтида диний экстремистик оқим таъсирига тушиб, халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида иштирок этган.

Улар сафларини турли давлатлардан келган меҳнат муҳожирларини ёллаш ҳисобидан кенгайтириш билан шуғулланган.

Улар яширин йиғилиш ташкил этиб, Telegram мессенжери орқали видеоконференция йўли билан “умумжаҳон халифалиги” деб аталувчи доктрина асосида тизимли ўқитиш ва террорчилик ташкилотига жалб қилиш ишлари амалга оширилган. Уларнинг бу фаолияти ҳориждаги ғоявий маслакдошлари томонидан мувофиқлаштириб борилган.

Тўпланган материаллар асосида Россия Тергов қўмитаси томонидан уларга нисбатан террористик ташкилот фаолиятини ташкил этиш ва унда иштирок этиш бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Шунингдек, ДХХ томонидан Қашқадарё вилоятида ўтказилган фаол тадбирлар натижасида айнан шу жамоатнинг яна 2 нафар аъзоси қўлга олинди.

Аниқланишича, бу шахслар ҳам Россиядаги яшириш жамоат аъзолари томонидан телеграм мессенжерида ташкил этилган виртуал гуруҳларга аъзо бўлиб, ХТТ нинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва амалдаги сиёсий тузумни конституцияга зид равишда ўзгартиришни тарғиб қилувчи материалларини тарқатиб келган.

Шунингдек, уларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилганда, 4 та уяли алоқа воситаси, 3 дона экстремистлик ғоялари билан йўғрилган адабиётлар, 2 та флеш хотира ва 1 та ҳорижий давлатга тегишли бўлган сим карта далилий ашёлар сифатида олинди ҳамда экспертизадан ўтказиш учун тегишли ташкилотларга юборилди.

Ҳозирда ҳибсга олинган шахсларга нисбатан тергов ва терговга қадар ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бошқа ҳолатлар

Аввалроқ ДХХ Тошкентда ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берганди.

Бундан ташқари, Бувайдалик фуқаро эса яшаш хонадони ва ўзига тегишли умумий овқатланиш шохобчасида босмахона ташкил қилиб, диний мазмундаги китобларни чоп этиш билан шуғуллангани ҳам аниқланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid