Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга борди
Президентни аэропортда Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга келди.
Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олди.
Ўзбекистон етакчиси 5 август куни БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида қатнашади. Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган махсус тадбирда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.