ОТБ илк бор ўзбек сўмида облигациялар чиқарди
Ундан тушган маблағлар Ўзбекистондаги тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 312 миллиард сўм (тахминан 24,7 миллион доллар эквиваленти) жалб этган ҳолда ўзининг биринчи Ўзбекистон сўмидаги (сўм) облигацияларини чиқарди.
Merrill Lynch International томонидан ташкил этилган облигациялар 3 йил якуний муддати билан 14,5% купон билан тенг баҳоланди. Ушб облигацияларидан тушган маблағлар вилоятлар яшайдиган аёлларга тегишли корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилди.
ОТБ ўз аъзоларига рақобатбардош ставкалар бўйича маҳаллий валютадаги молиялаштиришдан фойдаланиш имконини берувчи маҳаллий валютадаги облигациялар дастурини кенгайтиришни давом эттирмоқда. Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида қарз олувчиларнинг валюта рискларини юмшатади ва шу билан янада самарали ва инклюзив ривожланишни қўллаб-қувватлайди.
Июл ойида ОТБ ўзининг учинчи мўғул валютасидаги облигацияларини баҳолади, 30 миллиард МНТ (тахминан 8,4 миллион доллар) йиғди. Облигация 10,30% купон билан тенг баҳоланган ва 3 йил муддатга эга. У Standart Chartered Bank томонидан олинди ва Европадаги активлар менежерларига тўлиқ тақсимланди. Ушбу соғлиқни сақлаш облигациясидан тушган маблағлар Мўғулистондаги шифохонани кенгайтириш лойиҳасини молиялаштиришга сарфланади.
"Сўм номиналидаги илк облигациялар нафақат ОТБ чиқариши мумкин бўлган валюталар сонини оширди, балки бизга янги сармоядорлар тўпламини жалб қилиш имконини берди. Бошқа томондан, МНТ облигацияси ОТБнинг Мўғулистондаги муваффақиятли ва ривожланаётган миллий валюта операцияларини акс эттиради", деди ОТБ ғазначиси Тобиас Хошка.
"Ушбу облигациялар чиқарилиши ОТБнинг бундай чегара бозорларида валюта рискларига энг заиф бўлган қарз олувчиларга ёрдам бериш ва маҳаллий валютада молиялаштириш ташаббусларини илгари суриш бўйича стратегик мажбуриятимизни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини акс эттиради", дейди у.
ОТБ Осиё ва Тинч океани минтақасида инклюзив, барқарор ўсишни қўллаб-қувватловчи етакчи кўп томонлама ривожланиш банкидир. ОТБ ҳаётни ўзгартириш, сифатли инфратузилмани барпо этиш ва сайёрамизни ҳимоя қилиш учун инновацион молиявий воситалар ва стратегик ҳамкорликлардан фойдаланади. 1966 йилда ташкил этилган ОТБ 69 давлат аъзо саналади.