Forbes нашри жаҳондаги энг кучсиз валюталар рейтингини эълон қилди.
Ӯзбек сўми валюталар антирейтингида ТОП 10 таликдан ӯрин олган. У ӯтган йилгидан ҳам кучсизлангани намойиш қилиб, 7-ўриндан бир поғона юқорилаган ва 6-ўриндан жой олган. Ушбу фахрсиз 10 талик АҚШ долларига нисбатан энг заиф валюталарни акс эттиради:
1. Эрон риёли — 42 037
2. Ветьнам донги — 24 535
3. Лаос кипи — 20 839
4. Серра-Леоне леонеси — 19 750
5. Индонезия рупияси — 15 635
6. Ўзбек сўми — 12 495
7. Гвинея франки — 8 584
8. Парагвай гуаранаси — 7 293
9. Уганда шиллинги — 3 878
10. Ироқ динори — 1 308
Таъкидлаш лозим, валютанинг АҚШ долларига нисбатан курсига мамлакатдаги инфляция, банк-молия тизимидаги сиёсат, импорт-экспортдаги мувозанат, жаҳон иқтисодиёти ва молиявий тизимидаги ӯзгаришлар ва бошқа бир қанча омиллар таъсир кӯрсатади. Шу боис миллий валюта курсининг АҚШ долларига нисбатан ӯсиши ҳар доим ҳам мамлакат иқтисодиёти ривожланишидаги салбий тенденцияни акс эттирмайди.