platina.uz
Сиёсат

Президент Туркманистонга амалий ташриф билан боради

БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича коференцияси бўлиб ўтади. 

Президент Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради.

Президент ушбу мамлакат раҳбари Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси тадбирларида иштирок этиш учун 4-5 август кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

"Аваза" миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади.

Конференция кун тартибидан транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ва савдо тартиб-таомилларини соддалаштириш, иқтисодий трансформация, иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит учун хатарларга бардошликни ошириш, Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқаришда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Аваза сиёсий декларацияси ва ҳаракатлар дастурининг қабул қилиниши кўзда тутилган.

Ўзбекистон етакчиси Туркманистонга ташриф доирасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган тадбирда ҳам иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама музокаралар ўтказади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid