platina.uz
Жаҳон

Трамп Россия билан ядро урушига тайёрлигини айтди

АҚШ президенти тармоқда Дмитрий Медведев билан тортишиб қолди, сўнгра Россия яқинига атом сувости кемаларини юборишни топширди.  

Трамп Россия билан ядро урушига тайёрлигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Россия билан ядро урушига тайёр эканини айтди.

Бу ҳақда у Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг баёнотларига жавобан гапирган.

"Медведев ядро қуроли ҳақида гапирган эди. Ядро қуроли ҳақида гап кетганда, биз доим хушёр бўлишимиз керак. Ўйлайманки, биз Россия билан ядровий можарога тўлиқ тайёрмиз", деди АҚШ президенти журналистларга.

Трамп ва Медведев ўртасидаги даҳанаки тортишув

Сўнгги вақтларда интернет тармоғида Трамп ва Медведев ўртасида даҳанаки жанг авжига чиқди.

1 август куни Доналд Трамп Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев билан ўзаро келишмовчиликдан сўнг ядровий сув ости кемаларини “тегишли ҳудудларда” жойлаштириш буйруғини эълон қилди.

Ҳаммаси Доналд Трампнинг Россиядан Украина бўйича 10 кун ичида тинчлик битими тузишни талаб қилганидан кейин авж олди.

Медведев Трампнинг бу қарорини Х ижтимоий тармоғида" таҳдид ва уруш сари қадам" деб атади.

Трамп 1 август куни Ҳиндистонга 25 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилиб, уни Москва билан мустаҳкам алоқада айблади.

"Ҳиндистон ҳар доим ўзининг ҳарбий техникасининг катта қисмини Россиядан сотиб олган ва Хитой билан бир қаторда Москвадан ҳам энергиянинг энг йирик харидори ҳисобланади, шу билан бирга ҳамма Россия Украинада одам ўлдиришни тўхтатишини хоҳлайди”, деди Трамп.

Шундан сўнг Трамп мавзуга оид пост ёзиб, Медведевни тилга олди: "Ҳиндистоннинг Россия билан нима қилиши менга фарқи йўқ. Улар ўз иқтисодларини биргаликда йўқ қилишлари мумкин. Биз Ҳиндистон билан жуда кам ҳамкорлик қиламиз, уларнинг тарифлари жуда баланд, деярли дунёдаги энг юқори кўрсаткич. Россия ва АҚШнинг ҳамкорликда деярли ҳеч қандай алоқаси йўқ", деди у. Шунингдек у Медведевни "омадсиз президент" деб атади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid