platina.uz
Жамият

UzAuto Motors неча йиллик “қора анъанаси”ни ўзгартиришга мажбур бўлди

Рақобат қўмитаси харидорларга бериладиган шартнома шартларини истеъмолчилар ҳуқуқига мослаштиришни билдирган.

UzAuto Motors неча йиллик “қора анъанаси”ни ўзгартиришга мажбур бўлди

Рақобат қўмитаси UzAuto Motors АЖнинг дилерлик корхоналари тақдим этаётган шартномалари (8 та банд ва 45 та кичик банддан иборат) ўрганилганда қонунчиликка номувофиқ ҳолатлар мавжудлигини аниқлаган.

Қўмита таҳлили натижасида UzAuto Motors АЖни жалб қилган ҳолда шартноманинг 21 та кичик банди қонун талабларига мувофиқлаштирилган.

Жумладан:

  • Пулни қайтариш муддати бўйича аввал қўшимча шартнома имзоланган кундан бошлаб 30 кун бўлган. Эндиликда 10 кун муддатга қисқартирилган.
  • Автомобилни етказиб бериш кечикиши бўйича аввал ишлаб чиқарувчига боғлиқ бўлмаган ҳолларда, ишлаб чиқаришда вақтинча узилиш юз берса, автомобилни етказиб бериш муддати 3.1-бандида белгиланган муддатдан 45 кунгача узайтирилиши мумкинлиги сотувчининг мажбуриятлари бўлимида белгиланган эди. Эндиликда ушбу банд форс-мажор бўлимига кўчирилган.
  • Такроран шартнома тузиш ҳолати бўйича аввал бир русумдаги автомобил учун бир йилда қайта шартнома тузиш ҳолати аниқланганда, автомобилни етказиб бериш муддати қўшимча 120 кунгача узайтирилиши мумкин эди. Эндиликда бу банд тўлиқ олиб ташланган.

Шунингдек, шартномада сотувчининг қонунчиликда белгиланган мажбуриятлари ҳам аниқ белгилаб қўйилган.

Яқин тарихда UzAuto Motors истеъмолчилар ҳуқуқларини поймол қилиб, автомобилни истаган вақтда етказиб берган, келишув бузилса, пулни қайтаришни истаганча ортга сурган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid