platina.uz
Жаҳон

Покистонда кучли ёмғир ва тошқинларда 279 киши ҳалок бўлди

1500 дан ортиқ бино вайрон бўлган, чорвачилик ва деҳқончиликка катта зарар етгани айтилмоқда. 

Покистонда кучли ёмғир ва тошқинларда 279 киши ҳалок бўлди

Покистонда июн ойи охирида муссон мавсумига кирган кучли ёмғир ва шунга боғлиқ ҳодисалар туфайли камида 279 киши ҳалок бўлди ва 676 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда ОАВлар табиий офатларга қарши кураш миллий бошқармаси маълумотига асосланиб ёзмоқда.

1500 дан ортиқ бино вайрон бўлган, юзлаб одамлар эвакуация қилишга мажбур бўлинган. Чорвачилик ва деҳқончиликка катта зарар етди.

Ҳисоботга кўра, шарқий Панжоб вилояти энг кўп қурбон бўлган – 151 киши ҳалок бўлган ва 536 киши жароҳатланган. Шимоли-ғарбий Хайбер-Пахтунхва провинциясида 64 киши ҳалок бўлди, 80 киши жабрланди.

Синд, Балужистон ва Гилгит-Балтистон вилоятларидан ҳам ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Мамлакат расмийлари одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва зарарни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Метеорологларнинг маълум қилишича, кучли ёғингарчилик яқин кунларда ҳам давом этиши кутилмоқда.

Покистондаги муссон мавсуми одатда июндан сентябргача давом этади ва қишлоқ хўжалиги учун жуда муҳим бўлган, лекин кўпинча сув тошқини ва бошқа табиий офатларга олиб келадиган кучли ёмғир келтиради.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid