Бастакор Султон Али Раҳматов оламдан ўтди
У анчадан буён оғир касаллик билан курашиб келаётганди.

Таниқли бастакор Султон Али Раҳматов оламдан ўтди. Бу ҳақда санъаткорнинг жияни маълум қилди.
У анчадан буён оғир касаллик билан курашиб келаётганди.
Султон Али Раҳматов 1970 йил Тошкентда туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (2010), Ню-Йорк қироллик академияси композитори (2006), Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қошидаги Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари сифатида ишлаган. Ватан ва бошқа мавзулардаги машҳур куйлар муаллифи.
Илк яккахон концертини 2006 йил берган.