Таниқли бастакор Мусахон Нурматов вафот этди
У 1990 йиллар охири, 2000 йиллар бошида ўзбек миллий этрада санъатидаги юзлаб қўшиқларнинг мусиқаси муаллифидир.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Мусахон Нурматов 56 ёшида вафот этди.
У 1968 йили Фарғона вилоятида туғилган эди.
Мусахон Нурматов 1990 йиллар охири, 2000 йиллар бошида ўзбек миллий этрада санъатидаги юзлаб қўшиқларнинг мусиқаси муаллифидир.
У Озодбек Назарбеков, Ботир Қодиров, Абдурашид Йўлдошев, Фарҳод Саидов, Алишер Файз, Мансурхон Нурматов, Адҳам Солиев, Дилсўз каби машҳур қўшиқчилар қатори ўнлаб истеъдодли ёш ижрочилар қўшиқларини басталаган.
Унинг "Лайлим", " У гўзал бошқа", "Адашдим", "Яна соғиндим, яна", "Мени севиб қолсайдинг", "Хабаринг йўқ", "Қизми бу, кийикми бу", "Даврага тушган гўзал", "Оҳ, мани ватаним бу", " Келин бўлиб кетар бўлдинг Лайло", "Тўлин ой", "Найсоним Ватан" каби ўнлаб қўшиқлари машҳур.