ОАВ: Йоахим Лёв Ўзбекистон термасига ўтишга яқин турибди
Лёв 2006 йилдан 2021 йилгача Германия терма жамоасини бошқарганди.

Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв Ўзбекистон термасини бошқаришга яқин турибди. Бу ҳақда немис ОАВлари ёзмоқда.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси германиялик юлдуз мураббий билан музокараларни бошлаб юборган.
ОАВ хабарига кўра, агар Лёв ижобий қарор қабул қилса, ҳозирги бош мураббий Тимур Кападзе унинг мураббийлар штабига киради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этади.
Йоахим Лёв 2006 йилдан 2021 йилгача Германия терма жамоасини бошқарган ва жамоа билан 2014 йилда Бразилияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати ва 2017 йилги ФИФА Конфедерациялар кубогида ғалаба қозонган.
У 2021 йилда истеъфога чиққанидан бери бошқа мураббийликда ишламай келаётганди.